1

"Ханчжоу-2022": Баҳодир Жалолов хитойлик боксчини 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди (видео)

СПОРТ 03.10.2023, 18:56
"Ханчжоу-2022": Баҳодир Жалолов хитойлик боксчини 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди (видео)

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларининг финалига йўл олди. 

Энг оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалолов ярим финалда хитойлик Байикевузи Данабиекени 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратишга эришди ва 5 октябрь куни олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди.

Бундан ташқари, боксчи ушбу ғалабаси орқали Париж-2024 ХХXIII ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритди.

Бу Жалолов учун фаолиятидаги учинчи Олимпиада йўлланмаси ҳисобланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1