4 октябрь куни эрталаб Россия шаҳарларида ҳаво сиреналари янгради.
Йўриқномада агарда сиз сирена овозларини эшитсангиз, нималар қилиш кераклиги ёзилган.

Одамлар сиренани эшитгач, кийиниб, свет, сув ва газларни ўчириб, эшик-деразаларни ёпиб, озиқ-овқат захирасини олиб, бомбадан ҳимояланиш жойларига (подвалларга) яширинишлари айтиб ўтилган.
Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сигналлари соат 10:40да жаранглаган ва уч дақиқа давомида эшитилган. Шундан сўнг, овоз кучайтиргич орқали огоҳлантириш тизимининг техник текшируви эълон қилинган ва фуқаролардан хотиржамликни сақлаш сўралган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги веб-сайтида фуқаролик мудофааси сигналлари фуқароларни фавқулодда вазиятлар ва душман ҳужуми хавфи ҳақида хабардор қилишга қаратилган.





