АсосийDunyo

"Биз ҳеч қандай дераза ёки эшикни ёпмоқчи эмасмиз, лекин агар улар истамаса, Европага бузиб кирмаймиз"

'"Биз ҳеч қандай дераза ёки эшикни ёпмоқчи эмасмиз, лекин агар улар истамаса, Европага бузиб кирмаймиз"'ning rasmi

Россия асосан сўниб бораётган Европа бозоридан Осиёга ўтмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро муҳокама клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.

“Биз асосан сўниб бораётган Европа бозорини тарк этмоқдамиз ва дунёнинг бошқа минтақалари, жумладан, Осиёнинг ўсиб бораётган бозорларида иштирокимизни оширмоқдамиз”, — деди Россия раҳбари.

Шу билан бирга, Путин Россия ва Европани маданият ва таълим соҳасида кўп асрлик алоқалар боғлаганига эътибор қаратди. Бироқ, президент европаликлар "христиан маданиятига асосланган илдизларини йўқ қилмоқдалар" деган.

"Биз ҳеч қандай дераза ёки эшикни ёпмоқчи эмасмиз, лекин агар у истамаса, Европага бузиб кирмаймиз", - дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар