Россия Исроил-Фаластин можаросининг ҳар икки томони билан алоқаларни давом эттиради ва келишувда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтган.
“Биз тарафлари билан алоқаларимизни давом эттирамиз. Икки томонда ҳам Россия фуқаролари бор. Биз учун Россия фуқароларининг тақдири биринчи ўринда”, - деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия “вазиятни синчиклаб таҳлил қилишда давом этмоқда”. "Ва у келишув жараёнларида иштирок этиш салоҳиятига эга мамлакат сифатидаги мавқеини сақлаб қолади", - дея қўшимча қилди Кремл вакили.
Песков Россия Исроил-Фаластин можаросига мувозанатли ёндашишга амал қилишини айтди.
“Бизнинг икки давлат билан ҳам узоқ йиллик тарихий алоқаларимиз бор. Бизни Исроилдаги миллионлаб ватандошларимиз бирлаштиради”, — деди Песков. Шунинг учун Москва "тенг масофани сақлаши керак", деб таъкидлади у.






