1

Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни кўпайтириш шартини айтди

ИҚТИСОДИЁТ 12.10.2023, 13:13
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни кўпайтириш шартини айтди

Қозоғистон расмийлари Тошкентдан яхши нарх шароити бўлса, Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистонга нефт етказиб бериш Шағир нефт қуйиш стансияси (Чимкент) ва Қосимов нефт насос стансиясидан (Атирау) амалга оширилмоқда. Агар Ўзбекистон томони Хитой ёки бошқа хорижий давлатлар йўналишидан кўра яхшироқ нарх ва шартларни таклиф қилса, биз етказиб бериш ҳажмини оширишни кўриб чиқишга тайёрмиз”, — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бу масала аллақачон Ўзбекистон вакиллари ва Қозоғистон ер қаъридан фойдаланувчилари билан муҳокама қилинган. Департамент маълумотларига кўра, 2022-йил якунига кўра, Қозоғистон нефтининг Ўзбекистонга экспорти умумий ҳажмнинг 0,13 фоизини ташкил қилган.

"Қозоғистон ҳудуди орқали 300 минг тонна Россия нефтини транзит қилиш бўйича келишувга мувофиқ, йил бошидан буён 79 минг тонна етказиб берилди.Шу билан бирга, 2022-йилда Қозоғистон нефтининг Ўзбекистонга экспорти ҳажми 87 минг тоннага, жорий йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича эса 46 минг тоннага етди”, — дея тушунтирди вазирлик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1