АсосийIqtisodiyot

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 170 млн доллар ажратади

'Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 170 млн доллар ажратади'ning rasmi

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида  Осиё тараққиёт банки вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Учрашувда Яшил иқлим фондининг "Электромобиллик дастури"ни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган мазкур дастурни молиялаштириш бўйича таклиф этилаётган маблағ 170 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

Тижорат электромобилларини оммалаштиришдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ушбу дастур, электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳамда унинг барқарорлигини таъминлашни назарда тутади. Шунингдек, электромобилларни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи 4 та йўналишни ўз ичига олади.


 

    Бошқа янгиликлар