Арманистон президенти Вахагн Хачатурян парламент томонидан илгари қабул қилинган Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Zamon.uz мамлакат президентининг расмий сайтига таяниб хабар бермоқда.
“Арманистон Республикаси Президенти 1998 йил 17 июлда имзоланган Халқаро жиноят судининг Рим статутини ратификация қилиш тўғрисидаги баёнотни ва “Ушбу ҳуқуқни тан олиш тўғрисида”ги баёнотни қабул қилди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Кремлда Арманистон ҳукуматига янги саволлар борлиги хабар қилинганди.






