АсосийDunyo

42 ёшли америкалик аёл ўзига турмушга чиқди

'42 ёшли америкалик аёл ўзига турмушга чиқди'ning rasmi

Ҳар доим чиройли тўйни орзу қилган АҚШда яшовчи 42 ёшли Сара Уилкинсон ўзи учун никоҳ маросимини ўтказди. Бу ҳақда "Тhe Sun" нашрига таяниб Zamon.uz ёзмоқда. 

"Мен болалигимдан турмуш қуришни орзу қилган аёлларданман. Кичкиналигимда келин ролини ўйнашни, пардалардан либос тикиб, бошимга пластик тож кийиб юришни ёқтирардим. Мен эгизак ўғил ёки уч эгизак қиз фарзандли бўламан ва эрим билан оппоқ гўзал уйда яшаймиз деб орзу қилардим”, - деди Уилкинсон.

Аёлнинг ҳаётидаги ягона узоқ муддатли муносабат 28 ёшида бошланган ва тўрт йил давом этган. Шундан сўнг, аёл ўзига турмуш ўртоқ қидиришни тўхтатмади, лекин ўшандан бери у муносиб одамни учратмади. Сара энди вақтни беҳуда ўтказмоқчи эмаслигини тушуниб, ўзига турмушга чиқишга қарор қилди.

Никоҳ учун аёл бриллиант узук сотиб олди ва дўстлари учун зиёфат уюштирди. Маросим 80 нафар меҳмон иштирокида бўлиб ўтди, унда Уилкинсон ўзини севишга ва ўзини асрашга қасамёд қилди. Ғайриоддий байрамнинг нархи 12 минг долларга тушган.

    Бошқа янгиликлар