АсосийDunyo

Қозоғистон Исроилни Ғазо секторида номутаносиб куч ишлатишдан тийилишга чақирди

'Қозоғистон Исроилни Ғазо секторида номутаносиб куч ишлатишдан тийилишга чақирди'ning rasmi

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонларни имкон қадар тезроқ ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақиради.

Қозоғистон Исроилни Ғазо секторида кўплаб тинч аҳолининг ўлимига ва фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлишига олиб келган номутаносиб куч ишлатишдан тийилишга чақирди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги биринчи марта Исроил-Фаластин можароси юзасидан ёзма баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, Қозоғистон Ҳамаснинг Исроил тинч фуқароларига қарши ҳужумлари ва асирларни, жумладан хорижликларни гаровга олишини қоралайди.

Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини таъминловчи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим, дейилади баёнотда:

 “Зўравонлик зўравонликни келтириб чиқаради. Бу Яқин Шарқ ва бутун дунё учун фожиали оқибатларга олиб келади”. “Қозоғистон Ғазо аҳолисини эвакуация қилиш муддатини бекор қилишни ва тинч аҳоли хавфсизлигини тўлиқ таъминлашни талаб қилаётган халқаро ҳамжамият билан бирдамлигини билдиради”, — дейилади баёнотда.

Қозоғистон томонларни имкон қадар тезроқ ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва “икки халқ учун икки давлат” формуласи асосида минтақа халқлари учун тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақиради.

 

    Бошқа янгиликлар