АсосийDunyo

Агентлик томонидан Анталядаги меҳмонхонага ишга жойлаштирилган аёл арздод қилди(видео)

'Агентлик томонидан Анталядаги меҳмонхонага ишга жойлаштирилган аёл арздод қилди(видео)'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Анталядаги меҳмонхонага ишга жойлаштирилган аёл иш шароитларидан шикоят қилиб ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилди. 

У мурожаатида Ўзбекистонга қайтиш учун муддатидан олдин авиачипта ва маошларини олиб беришни сўраган. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Туркиядаги вакили маҳмонхона раҳбарияти аёлнинг хулқ-атворидан норози экани, имкон қадар яқин муддатда уни Ўзбекистонга жўнатишини билдирган. Маълум қилишинича,  ходимларга авиачипта харид қилиш 10 ноябрдан, яъни иш мавсуми тугагач бошланади.

"Шу билан бирга, аввалроқ А.Ҳ. га яшаш жойидаги камчиликлардан норозилиги сабаб шароити яхшироқ бошқа хонага ўтиш таклиф қилинган, аммо у ўз хонасида қолган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода экс этган ҳолат, яъни ювиниш жойидаги тартибсизликка унинг тозаликка риоя қилмаслиги, сантехника жиҳозларини авайламаслиги сабаб бўлган.

Маълумот учун: А.Ҳ. 2022 йилда Агентлик орқали Измир шаҳридаги отелга ишга бориб, отел тартиби, шароити, отел раҳбарияти ва атрофидагиларга муносабати ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали салбий маълумотлар тарқатиши оқибатида ишдан бўшатилган. Ваколатхона илтимосига кўра, Ўзбекистонга қайтиши учун унга отел томонидан авиачипта сотиб олинган эди", дейилади баёнотда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар