АсосийDunyo

Ғазо секторидаги операция уч ойгача давом этиши мумкин — Исроил Мудофаа вазирлиги

'Ғазо секторидаги операция уч ойгача давом этиши мумкин — Исроил Мудофаа вазирлиги'ning rasmi

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти бир ойдан уч ойгача давом этиши мумкин. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу Исроилнинг анклавдаги сўнгги қуруқликдаги операцияси бўлиши керак, бунинг натижасида Фаластиннинг Ҳамас радикал ташкилоти бутунлай йўқ қилиниши керак.

“Бу Ғазодаги сўнгги маневрлар бўлиши керак, чунки улардан кейин ХАМАС бўлмайди. Бунга бир ой, икки ой, уч ой керак бўлади, лекин охир-оқибат энди ХАМАС бўлмайди”, — деди вазир Тель-Авивдаги Исроил ҳаво кучлари қўмондонлик марказида чиқиши чоғида.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳозирча Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторига қуруқликдаги бўлинмаларнинг кириб келиши учун замин тайёрлаш учун мўлжалланган йирик ҳаво ҳужумларини амалга оширишда давом этмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар