1

Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди

ИҚТИСОДИЁТ 24.10.2023, 21:05
Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди

Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

Ҳисобварақ-фактура электрон шаклда расмийлаштирилади.

Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда сотувчи сотиб олувчига қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши лозим.

Агар сотувчи харидорга касса чекини берса, электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) тақдим этилмайди.

2023 йил 1 октябрь ҳолатига 30,2 млндан ортиқ ЭҲФ орқали 1 158,1 трлн сўмдан зиёд товар реализацияси амалга оширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1