1

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсди

ИҚТИСОДИЁТ 24.10.2023, 21:35
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсди

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 % га ўсган.

 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 20,7 млн. сўм (1 789,5 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 % га ошган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1