АсосийDunyo

Мисрда содир бўлган ЙТҲда 28 киши ҳалок бўлди (видео)

'Мисрда содир бўлган ЙТҲда 28 киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Мисрнинг Қоҳира ва Искандария йўлида йирик ЙТҲ содир бўлиб, камида 28 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди 28 октябрь куни маҳаллий Ал Қабас нашри.

Ҳодисага, дастлабки маълумотларга кўра, йўловчиларни олиб кетаётган автобусда мой сизиб чиқиши сабаб бўлган. Бу йўлда кўп автомашиналар тўқнашувига сабаб бўлган, уларнинг баъзилари ёниб кетган.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 45 нафар фуқаро жароҳатланганини маълум қилди. Улар шифохоналарга олиб кетилган.

Ҳодиса жойига 20 тез ёрдам машинаси жўнатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар