28 октябр куни Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар йиғилди. Намойишда Туркия президенти ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Эрдуғоннинг ушбу чиқишига жавоб тариқасида Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коен исроиллик дипломатларни Туркиядан ватанига депортация қилишини маълум қилган. Бу ҳақда у ўзининг Х (собиқ Тwиттер) аккаунтида пост қолдирган.

"Исроиллик дипломатларни Туркиядан қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу давлат билан алоқалар кўриб чиқилади", деб ёзади у.
Коеннинг баёноти Эрдўғон нутқида Ғазо секторидаги ҳаракатлари туфайли Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилишга ваъда берди.





