Аббосбек Файзуллаев Россиянинг таниқли «ЦСКА» клубининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

СПОРТ 31.10.2023, 13:59
Аббосбек Файзуллаев Россиянинг таниқли «ЦСКА» клубининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Шу йилнинг 29 октябрь куни Москва шаҳридаги "ВЭБ АРЕНА" стадионида Россия премьер-лигасининг 13-тури доирасида "ЦСКА" ва «Краснодар» футбол клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда  "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.

Ушбу ўйинни томоша қилиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари ҳам ташриф буюришди.

Қайд этиш керакки, «ЦСКА»  клуби сафида 2023 йилнинг август ойидан бери Тошкентнинг «Пахтакор» клубидан ўтган ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилмоқда.

"ЦСКА"  таркибига бориб қўшилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, Аббосбек жамоада ўз ўрнини топишга эришди. Жумладан, у Москва клубининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

"ЦСКА" ва "Краснодар" ўртасидаги баҳс олдидан ушбу мукофотни ҳамюртимизга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. «Сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси» совринини Аббосбекга Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари топширишди.

Шу куни "ЦСКА" клуби томонидан ҳамюртимиз шарафига стадион ҳудудида Ўзбекистон миллий маданиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда ўзбек миллий куй-қўшиқлари ижро этилди, тематик фото ҳудуд ташкил этилди.

Мамлакатимиз дипломатлари учрашувдан сўнг "ЦСКА" футбол клуби бош директори Роман Бабаев билан учрашув ўтказдилар. Мулоқот давомида клуб раҳбари ҳамюртимизнинг профессионал тайёргарлик даражасини юқори баҳолади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1