АсосийDunyo

Ҳиндистонлик бизнесмен қўл остидаги ходимларга 1260 дона автомобиль ва 400 та уй совға қилди

Ҳиндистонлик бизнесмен Савжи Дхолакия (Savji Dholakia) бриллиант экспорт қилувчи  ўзининг Hare Krishna Exports компаниясида хизмат қилувчи ходимларига Дивали байрами муносабати билан қимматбаҳо совғаларни ҳадя қилди, деб хабар қилди “Тjournal.ru” нашри. 

Тажрибали, кўп йиллардан бери компанияда хизмат қилиб келаётган ходимларга бизнесмен 1260 дона автомобиль ва 400 та уй совға қилди. Бу унинг ходимларига бераётган илк қимматбаҳо совғаси эмас. Бизнесменнинг маълумот беришича, компания беш йил мобайнида барча ходимларни уй ва автомобиль билан таъминлашни режалаштирган. 

2016 йилда Дхолакия ўзининг 21 ёшли ўғлини мустақил равишда иш ва уй топиш учун мамлакат жанубидаги шаҳарлардан бирига юборди. Йигит ўзи билан бор-йўғи 3 бош кийим-кечак, ювиниш анжомлари ва фавқулодда вазиятлар учун 7 минг рупий олган.

Бошқа янгиликлар