АсосийDunyo

“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қатъий талаб қўйди (видео)

'“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қатъий талаб қўйди (видео)'ning rasmi

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 3 ноябрь, жума куни баёнот беради. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Унга кўра, оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, “Ҳизбуллоҳ” жума кунги баёнотгача Исроилга армияни тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва Ғазо секторини бомбардимон қилишни якунлашни талаб қилган. 

Бунга жавобан Исроил Ҳамасдан кейин Ҳизбуллоҳ билан шуғулланишини айтган. Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги чегарадош ҳудудларнинг минглаб аҳолиси “Ҳизбуллоҳ уларга қарши уруш бошлашидан” қўрқиб, у ердан қочиб кетаётгани ҳақида хабар берди.

7 октябрь куни ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан сўнг, Эрон ҳомийлигидаги Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Исроил билан икки марта жанг қилган бўлса-да, йирик босқиндан ўзини тийди.

    Бошқа янгиликлар