1

Хиллари Клинтон тарафдорлари Трампни ташвиқот қилган бошпанасиз қора танли аёлни таҳқирлади

ДУНЁ 31.10.2016, 10:31
Хиллари Клинтон тарафдорлари Трампни ташвиқот қилган бошпанасиз қора танли аёлни таҳқирлади

YouTube-каналида бир тўда ёшларнинг Голливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида қора танли аёлни таҳқирлаётгани акс этган видеоролик пайдо бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Видеоролик муаллифининг маълумот беришича, Демократик партия томонидан АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилган Хиллари Клинтоннинг тарафдорлари Дональд Трампни ташвиқот қилгани учун қора танли аёлдан норози бўлиб, уни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, таҳқирлашган. Улар аёлнинг қўлидан Трампга овоз беришга ундалган чақириқ ёзилган плакатни тортиб олиш учун туртиб, йиқитишган. Оқибатда аёл Морган Фриманнинг юлдузи устига қулаган. Фаоллардан бири унга энгашиб, “бу ердан қорангни ўчир, деб огоҳлантиргандим-ку”, деб мурожаат қилган.

Роликни томоша қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аёлни ҳимоя қилган. Фойдаланувчиларнинг баъзилари ёшлар ичида турли ирққа мансуб кишилар бўлишига қарамай, уларни “Ахмоқ террорчилар, миллатчилар!” деб атаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1