БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Исроилнинг 7 октябрдан бери Ғазога уюштирган зарбалари натижасида 3500 дан ортиқ боланинг ҳалок бўлганини қоралайди. Бу ҳақда РИА Новости БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан эълон қилинган баёнотдан келтиради.
“Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита 2023 йил 7 октябрдан буён 3500 дан ортиқ боланинг ҳаётига зомин бўлган Ғазо секторидаги тинч аҳоли нишонларига Исроил ҳужумларининг кучайишини кескин қоралайди”, - дейилади ҳужжатда.
Қўмита аъзоларига кўра, халқаро ҳуқуқ бўйича барча болаларга тақдим этилиши керак бўлган ҳимояга қарамай, ушбу урушнинг биринчи ойида халқаро гуманитар ҳуқуқ томонидан тақиқланган хатти-ҳаракатлар содир этилмоқда.
"Қўмита босиб олинган Фаластин ҳудудидаги болалар ҳаётининг ҳалокатли қурбонларини тўхтатишга чақиради. Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчиларга қўшиламиз. Гаровга олинган болалар ва уларнинг боқувчилари билан бирга зудлик билан озод этилишини талаб қиламиз”, — дейилади баёнотда.
Сешанба куни БМТ Болалар жамғармаси вакили Жеймс Элдер Ғазода вайроналар остида қолиб кетган 940 га яқин бола бедарак йўқолганини ва уч ҳафта ичида 3450 га яқин бола ҳалок бўлганини айтди. Шунингдек, у Ғазо болалар учун қабристонга айланганини таъкидлаган.






