1

Шавкат Мирзиёев "Orano" компанияси раиси билан учрашди

СИЁСАТ 02.11.2023, 15:53
Шавкат Мирзиёев "Orano" компанияси раиси билан учрашди

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Orano» компанияси раиси Клод Имовен билан учрашди.

“Orano” – уран ва ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг йирик компанияси, активлари қиймати 29 миллиард евродан ортиқни ташкил этади.

Учрашувда геология-қидирув ишлари ва уран қазиб чиқариш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1