АсосийСИËСАТ

Зўравонлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилишида мазкур лойиҳани палатанинг 29 сентябрь куни ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди.

'Зўравонлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди'ning rasmi

Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кескин кучайтириш масаласи жамоатчилик ва депутатлар томонидан кенг муҳокама қилиб келинаётган эди. Куни-кеча “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган муҳим қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига расман киритилди.

Ҳужжат билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш орқали болаларга қарши зўравонлик учун жавобгарликни сезиларли даражада кучайтирувчи нормалар белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилишида мазкур лойиҳани палатанинг 29 сентябрь куни ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. 

Эртага бўлиб ўтадиган мажлисда кўриб чиқиладиган мазкур қонун лойиҳаси келажак авлодни муросасиз ҳимоя қилиш, жамиятда хавфсиз ва адолатли муҳитни яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Зўравонлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди - Darakchi.uz