АсосийJamiyat

"GM O`zbekiston" тизимга доир мурожаатларни кўриб чиқувчи махсус ишчи гуруҳ ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 27-октябрдаги 366-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга ошириш, Республикамизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида "Ўзавтосаноат" АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузилди. Бу ҳақда «GM O`zbekiston» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда

"GM O`zbekiston" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси ва уларга хизмат кўрсатиш масалалари бўйича жамият бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Бахтиярович Ражабов бошчилигидаги ишчи гуруҳга фуқароларни қабул қилиш ва улар томонидан кўтарилаётган масалаларни объектив кўриб чиқиш ва асосли равишда ижобий ҳал қилиш вазифаси юклатилган.

Фуқароларни қабул қилиш ҳар куни соат 8:00 дан 11:00 гача "GM O`zbekiston" АЖ биносининг 107-хонасида амалга оширилмокда.

Фуқаролар мурожаатлари, улар қайси воситалар орқали етказилганлигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Виртуал қабулхонаси аппаратига ҳисобот тариқасида мунтазам равишда етказилади ва ҳар бир мурожаат юзасидан амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот берилади.

“Сизнинг мурожаатингиз тезкор равишда кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, сиздан ўз мурожаатингизни "GM O`zbekiston" АЖ ишчи гуруҳига, ёки сизга яқин бўлган дилерлик ташкилотига, ҳамда «Мижозларни қўллаб қувватлаш маркази» (Call Center) рақамларига қўнғироқ қилиш орқали юборишингиз мумкинлигини ҳам маълум қиламиз”,—дейилади “GM O`zbekiston ” маълумотномасида.

“GM O`zbekiston” билан боғланиш йўллари:

I. "GM O`zbekiston" АЖ фукаролар мурожатларини кўриб чиқувчи махсус ишчи гуруҳи:

1 Ражабов Рустам Бахтиярович, “GM O`zbekiston” АЖ бош директори в.б., ишчи гуруҳ раҳбари 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1220#
email: gmuzbekistan@uzgm.uz

2 Султонов Мухиддин Маматюсуфович, “GM O`zbekiston” АЖ бошқарувчи директори, ишчи гуруҳ аъзоси 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1661#
email: mukhiddin.sultonov@uzgm.uz

3 Латипов Нурилло “GM O`zbekiston” АЖ, “Ички Савдо” бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1671#
email: nurulla.latipov@uzgm.uz

4 Михридинов Юлдаш, “GM O`zbekiston” АЖ, “Мониторинг” бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1610#
email: yuldosh.mikhridinov@uzgm.uz

5 Эгамбердиев Ойбек “GM O`zbekiston” АЖ, “Ички савдо” бўлими менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1601#
email: oybek.egamberdiev@uzgm.uz

6 Абдусаттаров Саидахмад “GM O`zbekiston” АЖ, “Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш” дирекцияси бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1606#
email: saidakhmad.abdusattarov@uzgm.uz

7 Атабаев Музаффар “GM O`zbekiston” АЖ, “Хужжатлар билан ишлаш” бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси 
тел.: +998 71 140 55 40 3 1705#
email: muzaffar.atabaev@gmuz.uz

II. Ташриф учун:
«GM O`zbekiston» АЖ
Тошкент ш., Нукус к, 8-уй, 107-хона
Тел.: +998 71 140 55 40
email: gmuzbekistan@uzgm.uz

3. «Мижозларни қўллаб қувватлаш маркази» (Call-Center)
Тел.: +998 71 141 77 77

Бошқа янгиликлар