АсосийDunyo

"Бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим" Эрдўған туркий давлатлар учун ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

'"Бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим" Эрдўған туркий давлатлар учун ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Бу ҳақда Туркия раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Остонадаги саммитидаги нутқи чоғида айтиб ўтди.

"Тилимиз, маданиятимиз ва тарихимиз асосида инсоний муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирмоқдамиз. Албатта, бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим. Ягона алифбо ҳам муҳим таркибий қисм бўлиб, бунда президентларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим. "Олий таълим кенгаши ташкилотимиз котибиятига тақдим этган таклиф, ишончим комилки, ташкилотимиз томонидан кўриб чиқилади", деди Эрдўған.

    Бошқа янгиликлар