1

Озодбек Назарбековга ўринбосарлар тайинланди

СИЁСАТ 04.11.2023, 10:46
Озодбек Назарбековга ўринбосарлар тайинланди

Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдурахманов ҳамда маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилиб, жамоага маданият вазирининг янги тайинланган ўринбосарлари таништирилди, дея хабар қилмоқда вазиолик матбуот хизмати.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Баходир Маджидович Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1