АсосийDunyo

Россия Ғазо сектори аҳолиси учун 60 тонна гуманитар ёрдам юборди

'Россия Ғазо сектори аҳолиси учун 60 тонна гуманитар ёрдам юборди'ning rasmi

Россия Ғазо сектори аҳолиси учун 5 ноябрь куни гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда мамлакат ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жами 60 тонна гуманитар ёрдам юкланган иккита махсус борт Миср аэропортига учиб кетган. У ерда гуманитар ёрдам Миср Қизил ярим ой жамияти вакилларига берилади. Улар эса Ғазо сектори аҳолисига йўналтиради.

Гуманитар ёрдам озиқ-овқатлар, матраслар, ёстиқлар ва шахсий гигиена воситаларидан иборат.

Бу минтақадаги вазият кеслинлашганидан сўнг Ғазо секторига юборилаётган гуманитар ёрдамнинг учинчи партиясидир.

    Бошқа янгиликлар