1

“Толибон” Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон тинчлиги бўйича нутқини олқишлади

СИЁСАТ 06.11.2023, 12:34
“Толибон” Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон тинчлиги бўйича нутқини олқишлади

“Толибон” етакчилари Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги Афғонистон бўйича нутқини олқишлади. Бу ҳақда “Толибон” матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид хабар берди.

Мужоҳиднинг таъкидлашича, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишда минтақа давлатлари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. У тинчлик ва барқарорлик учун қўшни давлатларнинг Ислом Амирлиги билан мустаҳкам дипломатик алоқалари зарурлигини айтди.

“Минтақа Афғонистонга ҳозирги барқарорликда ёрдам бериши ва ҳамкорлик қилиши, яратилган ёки ўйлаб топилган муаммоларнинг олдини олиши керак. Иккинчидан, Афғонистон Ислом Амирлиги билан мустаҳкам дипломатик алоқаларни тиклаши керак”, — деди Мужоҳид.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1