АсосийDunyo

Рим папаси Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди

'Рим папаси Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

Католик диний етакчиси ва Ватикан раҳбари Рим папаси Франциск Фаластин ва Исроил можаросини муҳокама қилиб, томониларни  ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Рим папаси ўз нутқида: “Мен Фаластин ва Исроилдаги жуда кўп одамлар қурбон бўлаётган бу жиддий вазият ҳақида ўйлайман. Илтимос, тўхтатинг. Эгамиз номи билан урушни тўхтатинг”.

Гуманитар вазиятнинг жиддийлигига эътибор қаратган Рим папаси Франциск: "Умид қиламанки, можаронинг янада кенгайишига йўл қўймаслик учун барча чоралар кўрилади, ярадорларга ёрдам кўрсатилади ва ёрдам Ғазо халқига етиб боради, деб умид қиламан”.

Католик диний етакчиси гаровга олинганларни озод қилишга чақириб, “Улар орасида болалар кўп, улар ўз оилаларига қайтишсин. Биз бу уруш ичидаги, Украинадаги ва бошқа тўқнашувлардаги барча болалар ҳақида ўйлаймиз. Шу тарзда уларнинг келажаги барбод бўлмоқда" дея қўшимча қилди у.

 

    Бошқа янгиликлар