1

Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Бош вазирини қабул қилди

СИЁСАТ 07.11.2023, 21:01
Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

Қатар делегацияси олий даражадаги келишувлар доирасида юртимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.

Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Лойиҳалар қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1