Тошкент шаҳрида юридик шахслар ва буджет ташкилотлари учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади.
Халқ депутатлари пойтахт кенгаши қарорига кўра, иссиқлик таъминоти учун базавий тариф 67,3 фоизга — 1 Гкал энергия учун 397 212 сўмдан 664 465 сўмгача ошади.
Тарифлар:
- аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолади — 1 Гкал учун 91 960 сўмни ташкил этади;
- юридик шахслар учун — 1 Гкал учун 141 737 сўмдан 212 606 сўмгача ошади;
- буджет ташкилотлари учун — 1 Гкал учун 502 067 сўмдан 801 963 сўмгача ошади.
Тарифлар ўртасидаги фарқ буджетдан субсидиялар ҳисобидан қопланади.






