1

Анна Ахматованинг кундалиги аукционда 7 миллион рублга сотилди

ДУНЁ 01.11.2016, 14:43
Анна Ахматованинг кундалиги аукционда 7 миллион рублга сотилди

Санкт-Петербургда ўтказилган аукционда шоира Анна Ахматованинг кундалиги комиссон тўлови билан бирга 7,7 миллион рублга сотилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.   

“Анна Ахматованинг кундалиги шахсий коллекция учун сотиб олинди”, деб маълумот берди “Литфонд” аукцион уйининг бош директори Сергей Бурмистров.

Шоиранинг кундалик дафтари тарихий-маданий қийматга эга бўлиб, у ерда Анна Ахматованинг Осип Мандельштам, Ольга Бергголц ва Александр Фадеевларга ёзган турли ёзишмалари мавжуд.  

Аукционда бундан ташқари, Владимир Набоковнинг 1916 йилда ёзган “Шеърлар” номли китоби 650 минг рублга, Михаил Кузминнинг дастхати қўйилган муаллифлик китоби 2,9 миллион рублга сотилган. Олдинги аукционда ёш Антон Чеховнинг мактуби 3,6 миллион рублга сотилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1