АсосийDunyo

Тарихда биринчи марта Россияни БМТ Халқаро судга сайламади

'Тарихда биринчи марта Россияни БМТ Халқаро судга сайламади'ning rasmi

Биринчи марта Россия вакили Халқаро судга сайланмади. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский Твиттерда маълум қилди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихда биринчи марта унга аъзо давлатлар Россияни Халқаро судда ўз номидан одил судловни амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Дунё ким халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ўрнига уни бузаётганини кўриб турибди", - деб ёзади президент.

Зеленский Австралия, Мексика, Руминия, Жанубий Африка ва АҚШ вакилларини БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳам, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Кенгашида ҳам Халқаро Суд учун овоз беришда ғалаба қозонгани билан қутлади.

БМТ Халқаро судга вакилларни сайлади. Унда Россия вакили Кирилл Геворгян, Руминия вакили Богдан Аурескуга ютқазди. Улар судга Шарқий Европадан таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро суд 15 нафар судьядан иборат бўлиб, ҳар уч йилда беш нафар янги судья сайланади. Ҳар бир судья муайян минтақавий мамлакатлар гуруҳини ифодалайди ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

    Бошқа янгиликлар