АсосийDunyo

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси илк бор Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини очиқчасига қоралади

'Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси илк бор Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини очиқчасига қоралади'ning rasmi

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон жума куни Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралаб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

“Биз Ғазо секторида кузатилаётган ҳарбий тажовузни қоралаймиз”, — деди у Ар-Риёддаги Араб-Африка саммити чоғида.

Яқин Шарқ оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, бу Муҳаммад бин Салмон томонидан Ғазо секторидаги вазият ҳақидаги биринчи оммавий баёнотдир.

“Биз бу уруш ва фуқароларнинг мажбуран кўчирилишига чек қўйиш зарурлигини таъкидлаймиз”, — деди у. Унинг сўзларига кўра, "барқарорликка қайтиш ва тинчликни тиклаш учун шароит яратиш" керак.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил Саудия Арабистони билан муносабатларни нормаллаштириш тарафдори бўлиб қолаётгани ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар мавжудлигини айтган эди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси сентябрь ойида Ар-Риёд ва Исроил муносабатларини нормаллаштиришга “ҳар куни” яқинлашиб бораётганини айтди.

Дональд Трамп президентлиги даврида АҚШ воситачилигида Исроил бир қатор араб давлатлари – БАА, Баҳрайн ва Марокаш билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Кейинчалик уларга Судан ҳам қўшилди. Бунгача Исроил фақат икки араб давлати - Миср (1979 йилда ташкил этилган) ва Иордания (1994 йилда ташкил этилган) билан дипломатик муносабатларга эга эди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Ғазода жойлашган ҲАМАС радикал гуруҳи Исроилга ҳужум қилди. 1,4 мингдан ортиқ одам ҳужум қурбони бўлди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари ХАМАСга қарши ҳарбий операция бошлади. Исроилнинг Ғазо секторидаги зарбалари қурбонлари сони ҳозирга қадар 11 минг кишидан ошди.

    Бошқа янгиликлар