Қўшма Штатларда Хитой ва дунёдаги энг йирик банк бўлинмаси Хитой саноат ва тижорат банки (ICBC) тўлов талаби билан ҳужумга учради.
Маълумотларга кўра, хакерлар банк тизимларини шифрлаб, уларни қулфдан чиқариш учун тўлов талаб қилган, бу эса АҚШ давлат облигациялари билан операцияларни тўхтатган.
Қайд этилишича, ҳодисага қарамай, ICBC давлат облигациялари ва репо молиялаштириш операцияларини муваффақиятли қайта ишлаган ва ҳужумнинг бозорга таъсири чекланган.
Мутахассисларнинг фикрича, ICBCига қилинган ҳужум ортида Lockbit гуруҳи турибди. Бу ҳужум регуляторларни молия бозоридаги киберхавфсизликка жиддий эътибор қаратишларига сабаб бўлиши айтилмоқда.






