Индонезияда президенти янги экология “мўъжизаси” — сувда қурилган улкан қуёш электр станцияси —Чиратани иш бошлади. Уни мамлакат президенти Жоко Видодо тантанали очиб берди.
Ғарбий Ява провинциясидаги ушбу станция 2,5 квадрат километр ёки 250 гектар майдонга эга бўлиб, Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик сузувчи қуёш электр станцияси мақомини олди.
Чирата сув омборида жойлашган электр станцияси лойиҳа қиймати 145 млн долларга тенг бўлиб, Хитойнинг PowerChina Huadong Engineering Corporation Limited, Индонезиянинг PLN ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компаниялари томонидан қурилди. Йиллик қуввати — 192 МВт, 50 мингта хонадонни электр билан таъминлаб, ҳавога карбонат ангидрид ажралишини йилига 214 минг тоннагача камайтиради.
Чирата қувватини 500 МВт гача етказиш режалаштирилмоқда.






