1

Аляскалик фуқаро сирли денгиз махлуқини тасвирга олди(Видео)

ДУНЁ 01.11.2016, 16:38
Аляскалик фуқаро сирли денгиз махлуқини тасвирга олди(Видео)

АҚШнинг Аляска штатида яшовчи фуқаро маҳаллий Чен дарёсида 5 метрли сирли махлуқни тасвирга олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради “Вести”.

Ролик муаллифининг сўзларига кўра, у фанга номаълум бўлган дарё махлуқини ёки лохнессни суратга олган.

Крейг Маккей исмли интернет фойдаланувчиси шу вақтга қадар бундай махлуқни учратмаганини маълум қилган.

Youtube`да эълон қилинган кадрларда сув юзасида сузиб кетаётган йирик мавжудотни кўриш мумкин. Бироқ, махлуқнинг батамом сув юзасига чиққани кўринмаган. Шунинг учун бошқа интернет фойдаланувчилари Маккей бу тасвирларни қандай туширгани юзасидан минглаб тахминларни келтирмоқда.

Мутахасисларнинг фикрича, Маккей жонли мавжудотга эмас, балки йирик арқонга дуч келган. Арқонга муз бўлаклари илакишиб қолиши оқибатида у махлуқдек кўриниш берган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1