Исроил армияси Ғазо секторидаги Аш-Шати қочқинлар лагерига зарба берди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Хабарда айтилишича, жанглар давомида ҳарбийлар ҳудуддаги бинолардан бирида тинч аҳоли вакиллари аниқлаган. Исроил армияси уларни эвакуация қилганини, бу вақтда “террорчилар” ҳарбийларга қарата ўқ узишни бошлаганини маълум қилди.
“Эвакуация йўлларини ҳимоя қилиш учун ҳарбийлар ўқ отиш қуроллари ва танклар билан жавоб қайтарди”, — дейилади Исроил армияси баёнотида.
Шунингдек, Исроил армияси бошқа бир операцияда уйда баррикада ўрнатилган “террорчилар ячейкаси”ни аниқлагани, ҳудудга самолёт жўнатиб, уларни ўлдирганини айтмоқда. Бино омборидан ракета учирилгани аниқлаганидан сўнг, қирувчи самолёт ўт очиш манбасига зарба берган, дейилади хабарда.






