Ғазо сектори шимолидаги Ал-Қудс касалхонаси ёнилғи ва электр қуввати йўқлиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тиббиёт муассасаси 11 ноябрь куни тегишли вазият юзасидан огоҳлантирган эди.
“Шифохона Исроилнинг тинимсиз бомбардимон қилишлари туфайли ўз ҳолига ташлаб қўйилди, бу тиббиёт ходимлари, беморлар ва кўчирилган тинч аҳоли учун катта хавф туғдирди”, — дейди Фаластин Қизил ярим ой жамияти.
Шифохонага хизмат кўрсатишнинг тўхтатилиши ёнилғи захираларининг тугаши ва электр таъминотидаги узилиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари дори-дармон, озиқ-овқат ва сув етишмаслигига қарамай, беморлар ва ярадорларга ёрдам кўрсатиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширган.






