АсосийDunyo

Италияда циркдан қочган шер бир неча соат шаҳар айланиб юрди (видео)

'Италияда циркдан қочган шер бир неча соат шаҳар айланиб юрди (видео)'ning rasmi

Италияда циркдан қочган шер бир неча соат шаҳарда айланиб юрди. Ижтимоий тармоқларда аҳоли томонидан суратга олинган йиртқичнинг видеолари пайдо бўлди.

Видеоларда Кимба лақабли арслонни шаҳар атрофдаги далаларда, кейин эса турар-жойларга кирганлигини кўриш мумкин. Аҳоли ҳайвонни балконларидан кузатиб туришган. 

Йиртқични қидиришга полиция вертолёти, цирк ишчилари, йўл инспекторлари ва қуролли ветеринарлар жалб этилган.

Арслонга тинчлантирувчи ўқ отилган ва у ухлаб қолгач, циркка олиб кетишди.

 

    Бошқа янгиликлар