1

Қозоғистон республикаси Бош прокуратурасида ўлим жазосини қўллаш масаласи кўрилди

ДУНЁ 02.11.2016, 02:09
Қозоғистон республикаси Бош прокуратурасида ўлим жазосини қўллаш масаласи кўрилди

Қозоғистон республикаси Бош прокуратурасида процессуал прокурорнинг террорчиликда айбланган, судланувчи Руслан Кулекбаевга нисбатан ўлим жазосини қўллаш ҳақидаги таклифи кўриб чиқилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри. 

“Мамлакат президентининг фармонига биноан ўлим жазосини қўллаш тўхтатилган, аммо шунга қарамай, қонунчилик кўрилаётган жиноят ишлари юзасидан ўлим жазоси қўллашни тақиқламайди. Қозоғистонда охирги марта ўлим жазоси 2006 йилда қўлланган”, дейилади Бош прокуратуранинг нашрга берган расмий жавобида. 

Руслан Кулекбаев қилган жинояти учун 15 дан 20 йилгача, умрбод қамоқ жазосига ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Унинг айби ўта оғир бўлгани учун прокурор унга нисбатан ўлим жазоси қўллашни сўраган.  

“Менинг фикримча, одамларни яшашдан мосуво қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, чунки биз тараққий этган, ривожланган дунёда яшаяпмиз”, деб фикр билдирди Қозоғистон республикаси парламент мажлиси депутати Маулен Ашимбаев. 

Руслан Кулекбаев мазкур йилнинг 18 июлида Алмати шаҳридаги Алмалин туман ИИБга ҳужум қилиб, полициячилар ва тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган, бу жиноятда унга яна беш киши шериклик қилган. Ўшанда Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев бу қонли воқеани теракт деб атаганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1