АсосийDunyo

Дунё океанларида пластик ифлосланиш мисли кўрилмаган даражага етди

'Дунё океанларида пластик ифлосланиш мисли кўрилмаган даражага етди'ning rasmi

Кения пойтахти Найробида 13—19 ноябрь кунлари глобал пластик ифлосланишни чеклаш бўйича музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2023 йилнинг март ойида чоп этилган тадқиқотга кўра, дунё океанларига кирувчи пластмасса миқдори 2005 йилдан бери мисли кўрилмаган даражага етди ва агар чиқиндилар кўпайишини чеклаш чоралари кўрилмаса, 2040 йилга келиб уч баравар ошиши мумкин. Бу ҳолат агар БМТ давлатлари пластмасса ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги битимни имзоламаса содир бўлади. Микропластмассалар океанлар учун айниқса хавфлидир: улар нафақат сувни ифлослантиради, балки пластмассани озиқ-овқат деб адаштирган денгиз ҳайвонларининг ички органларига ҳам зарар етказади.

    Бошқа янгиликлар