1

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

СПОРТ 15.11.2023, 09:14
Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида мамлакат тарихининг энг муҳим саналаридан бири – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу куни мамлакатнинг ҳар бир фуқароси, Ўзбекистон равнақи, суверенитети ва миллий давлатчилиги ғоялари йўлида миллатни бирлаштиришга қаратилган ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига қўшилиши мумкин.

Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Асака банк" АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва срорт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

Мамлакатнинг бош рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Пойтахтда старт ва финиш зонаси Ҳумо Арена спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган концепциясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 км, Тошкентда эса 3 км ва 10 км ни ташкил қилади.

“Ўзбекистонда оммавий спорт ва юқори натижаларга эришиш учун фаол платформа яратилган, – деди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев, - Бир кун аввал қитъамизнинг энг кучли югурувчилари ўртасида ўтказилган ярим марафон бўйича энг нуфузли Осиё чемпионатида спортчиларимиз кумуш медални қўлга киритди. Спортчиларимиз эришаётган юксак натижа мамлакатимиз раҳбарияти, спорт марафонлари ва оммавий югуриш мусобақасларининг ташкилотчилари, югуриш клублари ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир”.

Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга шунингдек бошқа мамлакатлардан спортчилар ва югурувчилар ҳам қўшилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023 йилда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ҳамда югуриш клублари иштирокчилари таклиф этилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси Ворлд Атҳлетисс Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Барча шаҳарларда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси бир вақтда, эрталаб соат 07:30 да бошланади. Ташкилотчилар таъкидлаганидек, Байроқ кунини спорт югуриш муҳитида нишонлаш ҳамжиҳатлик ва дўстлик кайфиятини яратади ва унда ёш чекловларидан қатъи назар, бутун оилалар ҳам иштирок эта олади. Ёш иштирокчилар учун тавсия этилган ёш: 9 ёш.

Тошкент шаҳридаги оммавий югуриш мусобақасида иштирок этувчи югуриш ҳаваскорлари ва спортчилар учун itiсket.uz сайтида пуллик рўйхатдан ўтиш жараёни очилди. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:https://iticket.uz/ru/events/other-events/yangi-nafas20/28240 . 3 км масофага югуришда иштирок этиш нархи – 99 минг сўм, 10 км масофага – 149 минг сўмни ташкил қилади.

Рўйхатдан ўтганларга иштирокчининг старт пакети 17 ва 18 ноябрь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳар, И.Каримов кўчаси, 98-а манзилида жойлашган Енгил атлетика федерацияси биносида берилади (маълумотлар учун телефон +998951420184).

Иштирокчи пакетига қуйидагилар киради: 

•        чипга эга старт кўкрак нишони;

•        кепка;

•        футболка (лонгслив).

Старт пакетини олиш учун уларни бериш пунктига шахсан келиш ва рўйхатдан ўтган иштирокчининг ҚР-кодини тақдим этиш керак бўлади.

3 ва 10 км масофаларга югуриш бўйича ғолиблар 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдан 55 ёшгача ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар ўртасида ёш тоифалари бўйича аниқланади ҳамда оммавий югуриш мусобақасининг энг ёш ва энг кекса иштирокчилари ҳам алоҳида совғалар билан тақдирланади. Югурувчилар «Абсолют» ва «Ҳаваскор» тоифаларида совринлар учун кураш олиб борадилар.

Шунингдек, имконияти чекланган иштирокчилар учун ҳам махсус номинациялар ажратилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ҳам қўшилиб, улар учун ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида энг яхши натижалар учун махсус номинациялар белгилаб берилган.

Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган:

•        1-ўрин учун - 3 000 000 сўм,

•        2-ўрин учун - 2 000 000 сўм,

•        3-ўрин учун -1 000 000 сўм

Тошкентда ғолиблар тақдирланиши 19 ноябрь куни, соат 11:00 да «Пахтакор» спорт мажмуаси Енгил атлетика федерацияси стадиони ҳудудида бўлиб ўтади. Вилоятларда пул мукофоти Ташкилий қўмиталар томонидан шакллантирилади.

10 км ва 3 км масофага югуришда финишга етиб келган барча иштирокчилар махсус медаллар билан тақдирланади (10 км масофага югуришда қатнашган спортчилар ва ҳаваскорлар белгиланган вақт ичида масофани босиб ўтишлари керак).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1