Американинг Инстаграм ижтимоий тармоғи Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг уч ўғли - Аҳмат, Адам ва Элининг аккаунтларини блоклади.
Чеченистон Республикаси Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазирлиги раҳбари Аҳмед Дудаевнинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, ижтимоий тармоқда минтақа раҳбарининг фаолиятини ёритувчи аккаунт ҳам блокланган.
“Кўриниб турибдики, кичик Чечен Республикаси хориждаги “сўз эркинлиги” назоратчилари орасида шунчалик қўрқув уйғотадики, улар ахборот майдонида ҳақиқат овозини бўғишга шунчалик астойдил ҳаракат қилмоқда”, — деди Дудаев.
Аввалроқ Чеченистон Республикаси раҳбарининг ўғли Адам Қодиров “Ислом динига хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани маълум бўлган эди.