АсосийDunyo

Қозоғистонда аҳоли 20 миллионга етди

'Қозоғистонда аҳоли 20 миллионга етди'ning rasmi

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ватандошларини табриклади. 2023 йилнинг 16 ноябрь куни президент 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилганини маълум қилди. Бу ҳақда zakon.kz хабар бермоқда.

"Юртдошларимни ушбу муҳим воқеа билан табриклайман! Бахтли оила - миллат фаровонлиги, юрт барқарор тараққиёти пойдевори. Давлат бундан буён ҳам оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни давом эттиради" —деб ёзди Қосим-Жўмарт Тўқаев ижтимойи тармокдаги  саҳифасида.

Миллий статистика бюроси Қозоғистон аҳолиси 12 йил ичида – 2009-2021 йилларда 20 фоизга ўсганини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар