1

Абу Дабида кичик Ўзбекистон очилди

ДУНЁ 19.11.2023, 13:29
Абу Дабида кичик Ўзбекистон очилди

Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида 18 ноябрь куни бошланган “Шайх Зоид” фестивали доирасида “Ўзбекистон” павилионининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Фестивал фаолияти давомида павилиондаги мисгарлик, кулолчилик, миллий матолар дўконларида миллий қадриятлар намойиш этилади. Ўзбек ошхонасида турли таомлар дастурхонга тортилади ва миллий куй қўшиқлар тараннум этади.

Мазкур павилион Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда давлат рамзи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.  

Фестивалнинг марказий мониторида Ўзбекистон байроғи жилоланиб, миллий мадҳия янгради, шунингдек 10 дақиқа давомида юртимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган роликлар намойиш этилди.

Дипломатик ваколатхоналар ҳамда фаол ватандошлар иштирокида фестивалнинг марказий майдони бўйлаб байроқлар билан парад уюштирилди.

Таъкидлаш жоизки, “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали бешинчи марта ташкил этилмоқда. 2023 йил 17 ноябрдан 2024 йил 9 мартга қадар давом этади. Тадбир доирасида “Хуш келибсиз!” номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Фестивал учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павилионлари, Санъат шаҳарчаси, “Селфие стреет” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павилионлари ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1