1

Қозоғистонлик полициячи нима сабабдан ҳайдовчининг телефонини тортиб олгани текширилмоқда

ДУНЁ 02.11.2016, 16:20
Қозоғистонлик полициячи нима сабабдан ҳайдовчининг телефонини тортиб олгани текширилмоқда

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Ички Ишлар Департаменти ижтимоий тармоққа жойланган, полиция ходимининг ҳайдовчининг телефонини тортиб олгани акс этган видео юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри. 

Видеода полиция ходими билан костюм кийган ҳайдовчининг тортишаётгани, ҳайдовчининг полициячининг қўлидан телефонини қайтариб олишга ҳаракат қилаётганини акс этган. Ички Ишлар Департаменти полициячининг нимага асосланиб, ҳайдовчининг қўлидан телефонини тортиб олганига аниқлик киритиш мақсадида текширув ишларини олиб бормоқда. Ҳайдовчининг телефонни қайтариб олган-олмагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлиги сабабли, воқеани суратга олган оператор унга 102 га ариза билан мурожаат қилишни маслаҳат берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1