АсосийShou-biznes

Райҳон ундан ғазабланаётган мухлисларига жавоб берди

Хонанда Райҳон Ғаниева ҳамда машҳур бошловчи Фарҳод Алимовларнинг турмуш қуришаётганликлари ҳақидаги хабар кимнидир ҳурсанд қилган бўлса, яна кимнингдир ғазабига дучор бўлди. Хуллас Райҳоннинг Инстаграмдаги саҳифаси ана шу каби таъна-дашномли фикрларга тўлиб тошди. 

Райҳон шу каби изоҳларга битта қилиб жавоб ёзишга қарор қилди.

“Бекорга ҳаракат қилманг, меҳнатингизга ачинаман. Мен уларни ҳатто ўқимайман. Сизларга вақтингизни фойдалироқ нарсаларга сарфлашингизни маслаҳат берган бўлардим. Атрофингизга назар солинг, аҳир ҳаётимизда мўъжизалар қанчалар кўп, уларни қандай сезмаслигингиз мумкин? Бу йўл билан сизларга ўз муҳаббатимни изҳор қилишга уруняпман. Ҳатто сиз мени ўзингизга дўст деб билмасангиз ҳам, мен сизларни барибир яхши кўраман ва улкан бахт тилайман. Чин қалбдан.”

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳлари муносабати билан пойтахтимизнинг ресторанларидан бирида Амру-Маъруф дастурхони ёзилади.

Бошқа янгиликлар