АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш 50 фоизга камайди

'Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш 50 фоизга камайди'ning rasmi

Афғонистон миллий электр компанияси Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш икки баравар қисқарганини маълум қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

DABS маълумотларига кўра, экспортнинг камайгани Ўзбекистондаги энергетика инфратузилмасини таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Балх, Самангон, Бағлон, Парвон, Каписа, Панжшер, Кобул, Нангарҳор, Лағмон, Ғазни, Майдон-Вардак, Логар, Пактиё ва Хост вилоятлари аҳолиси электр таъминоти муддатлари қисқариши ҳақида огоҳлантирилган. 

“Бугун (23 ноябрь) электр энергиясини етказиб бериш нормал ҳолатга қайтиши керак”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар