1

Россиянинг энг бой аёлларидан бирига суррогат она олиб қочган қизи қайтарилди

ДУНЁ 03.11.2016, 12:40
Теглар: Она, Бола, Она ва бола
Россиянинг энг бой аёлларидан бирига суррогат она олиб қочган қизи қайтарилди

Бундан бир ярим йил илгари Москванинг машҳур бизнес-вуменларидан бири, БКФ банки раҳбари Ольга Миримскаянинг янги туғилган қизи Соня туғруқхонадан ўғирланган эди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Жиноятни қизчанинг суррогат онаси Светлана Безпятая ва Ольга Миримскаянинг расман никоҳсиз яшаган турмуш ўртоғи, “Золотая корона” тўлов тизимининг директорлар кенгаши раиси бўлган Николай Смирновлар амалга оширган эди.

Эркакни ўз қизини ўғирлашга нима мажбур қилгани номаълум. Дўстлари ва қариндошларининг айтишича, Ольга Николайдан 20 ёш катта бўлса-да, улар бахтли ҳаёт кечиришган. Ольганинг вояга етган уч фарзанди бўлса-да, Николайга суррогат она ёрдамида оталик бахтини ҳадя этмоқчи бўлган. Болага суррогат она қилиб, қримлик Светлана Безпятая ёлланган. Светлана ҳомиладор бўлганда унга барча шарт-шароитлар — Москва марказидан уй, шахсий ёрдамчи ва ҳайдовчи тайинланган. Соня дунёга келиб, уни Светлана ўғирлаб кетгунга қадар ҳаммаси яхши бўлган.

Ольга бир ярим йил давомида қизини қидириб топишга ва қайтаришга ҳаракат қилди. Ниҳоят қизчанинг дараги чиқди, у Шимолий Кипрдан топилди. 

Қизча қалбаки ҳужжатлар ёрдамида мамлакатдан олиб чиқиб кетилган. Бир ҳафта илгари бола ўғрилари чегарадан ноқонуний равишда ўтаётганда қўлга олинган. Болани олиб келиш учун Ольганинг тўнғич фарзанди Аркадий Голубич Туркияга борди. 1 ноябрь куни Москва шаҳрининг Шереметьево аэропортида Ольга илк маротаба қизчасини бағрига босиш бахтига муяссар бўлди.

Шарҳлар

Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ФАРЗАНДИНИ БЎКТИРИБ ЎЛДИРГАН ОНАГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

12.07.2017, 11:50

Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1