АсосийDunyo

Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 14,8 мингдан ошди

'Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 14,8 мингдан ошди'ning rasmi

Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони 14 854 кишига етди, деб хабар берди Ғазо ҳукумати матбуот хизмати.

Ҳисоботга кўра, ҳужумлар қурбонлари орасида 6150 дан ортиқ бола ва 4 минг аёл бор.

Ярадорлар сони 36 мингдан ошди, уларнинг 75 фоизи болалар ва аёллардир.

7 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида, жумладан вайроналар остида қолганлар ҳам бор. Уларнинг 4700 дан ортиғи аёллар ва болалардир.

    Бошқа янгиликлар